ЖАҲОН БЕЛБОҒЛИ КУРАШ АССОЦИАЦИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ АЗИЗ АБДУХАЛИЛОВИЧ ҒАНИЕВ: “МАҚСАДИМИЗ - МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРИМИЗ БЎЛГАН БЕЛБОҒЛИ КУРАШНИ САЙЁРАМИЗ БЎЙЛАБ КЕНГ РИВОЖЛАНТИРИШ”

Яратилиш тарихи беш минг йилликларга етадиган, миллий спорт туримиз бўлган Белбоғли курашни сайёрамиз бўйлаб оммалаштириш, айнан белбоғли кураш орқали юртимиз шаъни ва шуҳратини жаҳон спорт майдонларида тарғиб этиш, қолаверса, белбоғли курашни Осиё ва Олимпия ўйинлари дастурига киритиш Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг (ЖБКА) бош мақсади саналади. Бунинг учун ассоциация томонидан узоқ йиллик пухта ва истиқболли дастур - режалар ишлаб чиқилимоқда.

Жаҳон белбоғли кураш   ассоциацияси (ЖБКА )2021 йилнинг 27 сентябрь   санасида Литва давлатининг Вильнюс шаҳрида расман Европа Иттифоқидан рўйхат ўтказилган.  

Мазкур ассоциацияга (ЖБКА) Азиз Абдухалилович Ғаниев президент этиб тайинланган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Гинтаутас Вилейта – Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти маслаҳатчиси, Литва Республикаси фуқароси.

Артурас Вилейта – Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси бош котиби, Литва Республикаси фуқароси.

Питер Бен Розин – Европа белбоғли кураш федерацияси президенти, Исроил давлати фуқароси.

Муратов Мўминхўжа Маннопович – Осиё белбоғли кураш конфедрацияси  раиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

crossmenuarrow-left