ХИВА ШАҲРИДА БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТУРНИР ЎТКАЗИЛАДИ

Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) томонидан жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳридаги "Ичан қалъа"  тарихий мажмуасида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ўртасида -75, -82, -90, -100, +100 кг. вазн тоифаларида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан шунингдек, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан ҳамкорлигдаги ушбу нуфузли халқаро турнирда  Ҳиндистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 10 га яқин давлатларнинг номдор полвонлари иштирок этиши кутилмоқда. 

Янги номлар, кучли полвонлар Хива шахридаги  "Ичан қалъа" аренасида  аниқланади.

crossmenuarrow-left