Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди.

2-август куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан ташкиллаштирилган кубокда 300 нафарга яқин ёш полвонлар ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун курашга тушдилар.

Очилиш маросимига ташриф буюрган жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниевга ўз нутқида бугун Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ҳам миллий спорт турини дунё бўйлаб тарғиб қилиниши натижасида унга бўлган эътибор ва қизиқишнинг ўсиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб, ушбу спорт турининг ривожига қаратилган чора тадбирлар тобора кенгайиб бораётганини эътироф этди. Шунингдек, очилиш маросимида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ғиждувон тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Шарипов, Бухоро вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддиновлар иштирок этдилар.

crossmenuarrow-left