9 май - “Хотира ва қадрлаш куни”га байрам табриги

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада Ўзбекистонда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир. 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар ҳотираси ёд этилади.

Халқаро белбоғли кураш ассоциацияси қутлуғ кун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча фаҳрийларимизни, азиз юртдошларимизни табриклайди!

Фашизмга қарши урушда мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша ёдимиздадир албат. Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни руҳи олдида яна бир бор таъзим айлаймиз.

Жаҳон Белбоғли кураш Ассоциации президенти

Азизбек Абдухалилович Ганиев

crossmenuarrow-left