НАМАНГАНДА БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
ЎТКАЗИЛДИ

Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА президенти Азиз
Абдухалилович Ғаниев) ташаббуси билан ўтган йили ноябрь ойида
Жиззах шаҳрида ҳамда жорий йил май ойида Қўқон шаҳрида ёшлар
ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон
чемпионатлари юқори савияда бўлиб ўтганлиги белбоғли курашни ер
курраси бўйлаб оммалашаётганидан дарак беради. Яна бир асосий
жиҳат, бундай жаҳон чемпионатларининг мамлакатимизда ўтказилиши
ёшларимизнинг белбоғли кураш билан шуғулланиши янаям ортишига
(ҳозирда шуғулланувчилар сони 36 мингдан ортиқ), туризмнинг кенг
ривожланишига ҳисса қўшиши бор гап.
Миллий спорт туримиз белбоғли курашни Осиё ўйинлари, Европа
ўйинлари, қолаверса, олимпия ўйинлари оиласига киритиш Жаҳон
белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) ва Ўзбекистон белбоғли кураш
федерациясининг бош мақсадларидан саналади. Бунинг учун ЖБКА
ва ЎБКФ томонидан узоқ йиллик пухта ва аниқ истиқболли дастур-
режалар ишлаб чиқилмоқда. Бунинг яққол исботи сифатида жорий йил
8 - 11 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини
учун Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида илк бор белбоғли
кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган жаҳон
чемпионатини айтишимиз мумкин.
Наманган шаҳрида жойлашган “Баркамол авлод” спорт
мажмуасида ўтказиладиган мазкур жаҳон Грузия, Беларус, Бельгия,
Эрон, Исроил, Россия, Руминия, Украина, Покистон, Хитой, Италия,
Туркия, Камерун, Швеция Молдова, Ҳиндистон, Мўғилистон, Латвия,
Эстония, Қозоғистон каби қатор давалатлардан 300 нафардан ортиқ
спортчилар иштирок этишди.
Ушбу жаҳон чемпионати Ўзбекистон Республикаси спортни
ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси
(ЖБКА), Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган вилояти
прократураси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Наманган
вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Ўзбекистон
белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар
кўмагида юқори савияда ўтказилди. Дастлаб, мусобақанинг тантанали
очилиш маросими ташкил этилди ва унда иштирок этган Наманган
вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов
ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек
Ғаниев мамлакатимизда аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланиши,
жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш учун зарур шарт-
шароитлар яратилиб, истеъдодли, профессионал спортчиларни
тайёрлашнинг комплекс тизими йўлга қўйилганлигини таъкидлашди ва
мусобақа иштирокчиларига омад тилашди. Очилиш маросимида
шунингдек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон
Сулаймонов иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилаган ҳолда
Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси Президенти Азизбек Ғаниевга
“Адолат” СДП фаоли сифатида фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини
оширишда ва белбоғли курашни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси
учун “Адолат” кўкрак нишонини топширди. Маросим таниқли эстрада
хонандаларининг куй – қўшиқларига уланиб кетди. Айниқса, Куба
давлатидан таклиф қилинган санъаткорларнинг ижро этган қўшиқлари
иштирокчиларга янаям кўтарингкилик бағишлади.
Чемпионат доирасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон
Абдураззақов ва Бошқирдистон Республикаси Спорт вазири Руслан
Хабибовлар ўртасида Меморандум ҳам имзоланди.
Икки томоннинг келишувига асосан, давлат ташкилотлари, таълим
муассасалари, федерациялар ва бошқа спорт тузилмалари ўртасида
оммавий спорт турлари, ногиронлар спорти, элита спорти ва спорт
бўйича кадрларни тайёрлаш йўналишларда ўзаро манфаатли
дастурлар, тажриба ва маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилиши
борасида келишиб олишди.
Жаҳон чемпионатида белоғли кураш ва белбоғли курашнинг эркин
йўналиши бўйича эркаклар - 57, - 62, - 68, - 75, - 82, - 90, - 100, + 100
кг. вазн тоифаларида куч синашса, аёллар - 52, - 58, -66, - 76, +76 кг.
вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Демак жаҳон чемпионатининг биринчи кунги белбоғли кураш
бўйича ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.
Эркаклар (белбоғли кураш йўналиши)
57 кг. 1. Шахзод Абдураҳмонов (Ўзбекистон). 62 кг. 1. Файзулла
Мунисжонов (Ўзбекистон). 68 кг. 1. Муроджон Ҳамидов (Ўзбекистон). 75
кг. Илҳомжон Машрапов (Ўзбекистон). 82 кг. Ҳусниддин Рўзиев
(Ўзбекистон). 90 кг. 1. Рустамжон Умаров (Ўзбекистон). 100 кг. 1.
Зайлобиддин Ортиқов (Ўзбекистон). + 100 кг. 1. Бахтиёр Жумабоев
(Ўзбекистон).
Аёллар (белбоғли кураш йўналиши)
52 кг. 1. Манзураой Мўйдинова (Ўзбекистон). 58 кг. Шоира
Қаландарова (Ўзбекистон). 66 кг. 1. Мафтунабону Маҳмудова
(Ўзбекистон). 76 кг. 1. Дилафрўз Мамажонова (Ўзбекистон). +100 кг. 1.
Татяна Зурянова (Россия).
Мусобақанинг иккинчи кунги белбоғли курашнинг эркин йўналиши
бўйича (борьба на поясах)ғолиблари билан танишинг.
Эркаклар (эркин йўналиш)
57 кг. Жандос Абубакиров (Қозоғистон), 62 кг. Садирали Нурлан
ўғли (Қирғизистон), 68 кг. Хабибулло Тинчтюк ўғли (Қирғизистон), 75 кг.
Холмирза Ҳасанбоев (Ўзбекистон), 82 кг. Мурат Татаркулов (Россия),
90 кг. Эмил Низамитдинов (Россия), 100 кг. Қайсар Шамсиддинов
(Қозоғистон), +100 кг. Дмитрий Балянов (Россия).
Аёллар (эркин йўналиш)
52 кг. Алена Фатекова (Россия), 58 кг. Бибигаухар Полатбаева
(Ўзбекистон), 66 кг. Алина Пукхова (Россия), 76 кг. Эндзхе Юсупова
(Россия), + 76 кг. Татяна Зурянова (Россия).
Эркаклар (Эркин йўналиш)
57 кг. Калмухан Турмакханбет (Қозоғистон), 62 кг. Адилет
Шалгунбек ўғли (Қозоғистон), 68 кг. Илнар Закиров (Россия), 82 кг. Артур
Зулкарнаев (Россия), 90 кг. Аидарбек Токтарбек (Қозоғистон), 100 кг.
Булат Мусин (Россия), + 100 кг. Рамазан Шашамишев (Россия).
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма
жамоаси энг кўп медаллар жамғарган ҳолда фахрли биринчи ўринни
қўлга киритишди. Россия ҳамда Қозоғистон жамоалари иккинчи ва
учинчи ўринларга лойиқ деб топилди.
Мусобақалар якунига етгач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси
президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев, Осиё белбоғли кураш
конфедрацияси раиси Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш
федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда бошқалар иштирок этди.
Белбоғли кураш йўналиши бўйича ҳар бир вазнда биринчи ўринни
эгаллаган спортчилар 10 000 000 сўм, иккинчи ўринни қўлга киритган
спортчилар 7 000 000 сўм, учинчи ўринни банд этган полвонлар 5 000
000 сўм пул мукофотолари ҳамда диплом ва медаллар билан
мукофотланишди.

crossmenuarrow-left